Latest news

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  8 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  43 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  19 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  20 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди News

"Рома" ПСЖ президентининг босими туфайли "Барселона"га қарши ўйиндан воз кечди

Италиянинг "Рома" клуби ПСЖ президентининг босими туфайли Гампер кубогида иштирок этишдан бош тортди.

Рим клуби "Барселона" билан ўйнамаслигини маълум қилди. Шунингдек, "Барса" товон пули талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

"Рома"нинг расмий баёнотига кўра, рад этиш мавсумолди ўйинлари тақвимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

Бироқ Corriere dello Sport хабарига кўра, ПСЖ президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) раҳбари Носир Ал Хелайфи клубга босим ўтказган.

Ал Хелайфи ва "Рома" хўжайини Дэн Фридкин ўртасидаги муносабатлар илиқ тус олган. Америкалик тадбиркор, шунингдек, ECA директорлар кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Фридкинни Гампер кубогидан воз кечишга кўндирган ҳам айнан ассоциация раҳбари саналади.

Ал Хелайфи "Рома"нинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишига қарши чиқди, чунки каталонияликлар Суперлига асосчиларидан бири ва ҳали-ҳануз турнирдан воз кечмоқчи эмас. Суперлига лойиҳасига УEФА ва ЕCА қаршилик кўрсатмоқда.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика