Latest news

01:45Азмуннинг "Рома"даги келажаги аниқ  0 01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  2 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  52 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  16 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  1 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  7 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  4 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  176 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  11 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  13

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин News

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Iltempo хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, шахсан "бўрилар" бош директори Тьягу Пинтунинг ўзи 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" билан мулоқотлар ҳам бўлди, футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Битимда шунингдек Шомуродовни кейинги сотувидан фоиз ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Трансфер харид қилиш ҳуқуқига эга ёки мажбурий харид белгиланган ижара бўлиши мумкин. Рим клуби битимга Жозе Моуринью ишонч билдирмаётган Педрони қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Рим клуби "Женоа"га таклиф берса, Элдор Шомуродов бунга иккиланмасдан ижобий жавоб беради ва трансферга розилик билдиради. 

Олдинроқ, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам ҳужумчини жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Элдор ўтган йили "Женоа"га "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига ўтган ва Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

→ "Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади


Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика