Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  3 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  10

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин News

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Iltempo хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, шахсан "бўрилар" бош директори Тьягу Пинтунинг ўзи 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" билан мулоқотлар ҳам бўлди, футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Битимда шунингдек Шомуродовни кейинги сотувидан фоиз ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Трансфер харид қилиш ҳуқуқига эга ёки мажбурий харид белгиланган ижара бўлиши мумкин. Рим клуби битимга Жозе Моуринью ишонч билдирмаётган Педрони қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Рим клуби "Женоа"га таклиф берса, Элдор Шомуродов бунга иккиланмасдан ижобий жавоб беради ва трансферга розилик билдиради. 

Олдинроқ, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам ҳужумчини жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Элдор ўтган йили "Женоа"га "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига ўтган ва Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

→ "Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади


Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика