Робертсон: "Бу аввалги "Ливерпуль" эмас. Биз қулашда давом этмоқдамиз" News

Робертсон: "Бу аввалги "Ливерпуль" эмас. Биз қулашда давом этмоқдамиз"

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон АПЛ 29-тур доирасидаги "Челси" (0:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Уйдаги 5та ғалабасиз ўйин - "Ливерпуль" учун жуда ёмон натижа. Биз ҳисобда ортда бораётганимизда адашишни бошладик.

Ўтган хизматларни эслашнинг кераги йўқ, ўтган мавсум анча олдин якунланган. Бу аввалги "Ливерпуль" эмас. Биз қулашда давом этмоқдамиз", - дейди Робертсон.

"Ливерпуль" АПЛда 43 очко жамғарган ҳолда жадвалда 7-ўринда бормоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика