Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Роберт Варела: "Биринчи бўлимдан хафсалам пир бўлди" News

Роберт Варела: "Биринчи бўлимдан хафсалам пир бўлди"

Tags :  Футзал
Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олган Австралия - Малайзия учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида австралияликлар устози Роберт Варела иштирок этди.

"Биринчи бўлимдан хафсалам пир бўлди. Ўз дарвозамиз ёнида рақиб босим устида ушлаб турди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз яхшиланди. Бунинг натижасида иккита гол уришга эришдик. Гол ўтказиб юборгач биз ҳисобни тенглаштириб олишимиз муҳим эди", - дейди мураббий.


- Бугун Япония ҳам, Австралия ҳам ғалаба қозонди.

- Қатарнинг ўйинини кўрдим. Жамоанинг ўйини жуда кучайган. Бу жамоанинг тактикасига ўзимиз алоҳида тактика ишлаб чиқиб чиқишимиз керак бўлади.


- Бугунги ўйинда Австралия терма жамоаси ўйинида нима яхши таассурот қолдирди?

- Иккинчи бўлимдаги шижоат. Бу мусобақада биз кучли таркиб билан қатнашмаяпмиз. Таркиб борасида бошқа рақибларга ютқазармиз, аммо тўғри тактика ва ҳимоядаги яхши ўйин эвазига ғалаба қозонишга эришамиз. Бугун иккинчи бўлимда биринчи бўлимдагидан кўра камроқ хато қилдик.


- Бир неча кундан буён Тошкентда бўлиб турибсиз. Кўника олмаётган нарса борми?

- Тошкентга келганимизда об ҳаво илиқ эди, кейин эса бирдан совуб кетди. Балки вақтлар ўртасидаги тафовутга кўника олмаётгандирман. Аммо умуман олганда барчаси ажойиб.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика