Latest news

23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  9 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  15 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  47 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  523 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1

Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...” News

Ривалдо: “Хавига “Барселона”да осон бўлмайди, аммо...”

“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо жамоанинг бошқа бир собиқ футболчиси Хавининг Каталония клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Келажакда Хавининг “Барселона”га бош мураббий этиб тайинланишига шубҳам йўқ. У нафақат яхши инсон, балки ажойиб хислатларга эга мураббий ҳамдир. Маълум вақт ўтиб у “Барса”га мураббийлик қилиши лозимлигини тушуниб етади ва шогирдлари билан ўзи тўп тепган олтин авлод қайд этган натижаларни такрорлашга уринади. 

Бундай босим остида ишлаш унга осон бўлмайди. Чунки ундан ҳам Гвардиола сингари юксак натижаларни талаб қилишади. Хави ўзи майдонда ҳақиқий маэстро эди. Унинг қўли остидаги жамоа ҳам у тўп тепган услубда ҳаракатланиши аниқ. 

Албатта, ҳар қандай юксак натижани қайта такрорлаш осон иш эмас. Унга ўзи тузадиган тактик схемага мос келадиган футболчилар керак бўлади.

“Барселона”га устозлик қилишни ҳамма истайди. Юқори амбициялик жамоани бошқариш ҳар қандай инсонга масъулият юклайди.

“Барселона”га Хави мураббийлик қилаётган вақтда кўп нарса унинг қўли остидаги футболчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Унга камида икки-уч нафар керакли футболчини жамоага жалб этиб, таркибни кучайтириши  ва жамоани Гвардиола жамоасидек даражага олиб чиқиши учун вақт бериш лозим бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика