Рио Фердинанд: "МЮ" Моуриньонинг "ҳамлаларига" тайёр" News

Рио Фердинанд: "МЮ" Моуриньонинг "ҳамлаларига" тайёр"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рио Фердинанд "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг "қизил иблислар"нинг кучсизлиги ҳақидаги гапига жавоб берди.
Олдинроқ Моуриньо "МЮ" ўтган мавсумда бошқа рақибларнинг кучсизлиги туфайли чемпион бўлганини айтганди.

– Бу Моуриньонинг янги мавсумдаги биринчи "ҳамласи" эди, – дейди Фердинанд ESPN га. – Биз буни кутгандик. Ҳар мавсум бошида "МЮ"ни учинчи тўртинчи ўринларга қўядиган одам топилади. Бизни кўп йиллардан буён фаворит ҳисоблашмайди. Кўп одамлар "Манчестер Юнайтед" ютқазишини кутишади.

Англия чемпионлари 1-турда сафарда "Суонси" устидан йирик 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика