Latest news

00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  10 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  56 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1008 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0

Рио-2016. Умумжамоа ҳисобида илк бор 21-ўриндамиз, МДҲда эса иккинчимиз! News

Рио-2016. Умумжамоа ҳисобида илк бор 21-ўриндамиз, МДҲда эса иккинчимиз!

Tags :  Рио-2016
Икки ҳафта барчамизни бирдек ҳаяжонда ушлаб турган Рио-2016 Олимпиадаси ўз якунига етди.

Сайёрамизнинг 207та мамлакати спортчилари ана шу кунлар мобайнида медаллар жамланмаси учун баҳсларда иштирок этишди. Қувонарлиси, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Ўзбекистон спорти тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар ила битиладиган бўлди.

Терма жамоамиз спортчилари якунда 4та олтин, 2та кумуш, 7та бронза, жами 13та медал билан умумжамоа ҳисобида 207 давлат орасида 21-ўринни эгаллади. Ҳали тарихда бунақаси бўлмаганди. Бу натижа билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Қозоғистон терма жамоаси 3та олтин, 5та кумуш, 9та бронза медали билан 22-поғонадан жой олди.

Медаллар жамғариш бўйича АҚШ терма жамоасига етадиган мамлакат топилмади. Америкаликлар жами 121та медални қўлга киритишди. Шулардан 46таси олтин, 37таси кумуш, 38таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этди. Уларнинг умумий медаллар сони 67тани ташкил қилди. Олтин медаллар сони 27та, кумуш 23та, бронза эса 17тадан иборат бўлди.

Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олди. Чин юрти жамоаси 26та олтин, 18та кумуш, 26та бронза медалини қўлга киритди. Олимпиадада жами 59та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлишди. Етмиш учта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Саксон еттита мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлди.

МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10
1. АҚШ – 121 (46-37-38)
2. Буюк Британия – 67 (27-23-17)
3. Хитой – 70 (26-18-26)
4. Россия – 56 (19-18-19)
5. Германия – 42 (17-10-15)
6. Япония – 41 (12-8-21)
7. Франция – 42 (10-18-14)
8. Жанубий Корея – 21 (9-3-9)
9. Италия – 28 (8-12-8)
10. Австралия – 29 (8-11-10)
... 21. ЎЗБЕКИСТОН – 13 (4-2-7)

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика