Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"
18 nov 2025 19:13
News
Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"
Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс Литва устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба ва ЖЧ-2026 финал босқичи йўлланмаси ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, биз биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда сал ҳушёрликни йўқотдик, лекин асосий мақсад жамоа учун яхши натижага эришиш ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш эди, биз бунга эришдик. Мен ЖЧ-2022ни уйда, диванда терма либосини кийган ҳолда томоша қилардим. Бу сафар мен учун бутунлай бошқача бўлади. Бошланишини бироз кутишимиз керак бўлади, лекин мен бу турнирда биринчи марта ўйнашни интиқлик билан кутяпман", – деди 27 ёшли футболчи.
Нидерландия терма жамоаси 8 ўйинда 20 очко тўплади ҳамда "G" гуруҳи жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, турнирнинг финал босқичига йўлланма олди.
Link :
Source : NOS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments