Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан
22 sep 23:22
News
Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан
Маркус Рэшфорд кечиккани учун жазоланди.
Ҳужумчи Ла Лиганинг 5-турида "Хетафе"га қарши ўйинда (3:0) "Барселона"нинг асосий таркибига кирмади. Хабарларга кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рэшфордни эрталабки жамоа йиғилишига бироз кеч келгани учун захирада қолдирган.
ESPN маълумотларига кўра, инглиз футболчиси атиги икки дақиқа кечиккан – ўйинчилар соат 9:30 да йиғилишда бўлиши керак эди, Рэшфорд эса 9:32 да етиб келган.
Ушбу ўйинда 27 ёшли футболчи танаффусдан кейин захирадан майдонга тушди.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments