Latest news

19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  0 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  1 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  8 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди” News

Рэшфорд сермаҳсул ўйини ҳақида: “Бу янги менежер ва мураббийлар туфайли. Улар клубни аввалги даражага қайтаришди ва бу менга ижобий таъсир қилди”

2023 йил топ-5 лигалари вакиллари орасида тўпурар бўлиб турган МЮ форварди Маркус Рэшфорд сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди.

“Бу борада менга машғулотлар ёрдам берди дея олмайман. Очиғи, энг муҳим ўзгаришлардан бири – янги менежер ва мураббийларнинг келиши. Улар клуб менталитетини аввалги даражага қайтаришди ва бу менга жуда катта таъсир ўтказди.

Шунингдек, ёзги таътилни тўғри ташкил қилганим ҳам менга ижобий кўриниш берди. Фаолиятимнинг бошидан буён футболни бошимдан чиқариб юборган ҳолда яхши дам олиш имкони бўлмаган, аммо ўтган ёзда бунинг уддасидан чиқдим. Майдонга қайтиш жуда хоҳлаётганимнинг омилларидан бири шу эди. Қайтишга “чанқоқ” эдим ва мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим.

Тен Хагнинг асосий сифати, менимча, қатъиятлик. У учун ҳар бир жиҳат муҳим. Агар 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда гол ўтказиб юборсак, у бундан хурсанд бўлмаслигини биламиз. Ва бу бутун жамоага таъсир қилади. Энди мен ва қолган ҳужумчиларимиз ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга интиляпмиз.

Илгари 1:0 натижаси билан олдинда борганимизда гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим саналарди, аммо 4:0 ҳисобидаги устунликда ўтказиб юборилган гол у қадар қўрқинчли эмасди. Ҳозир эса ҳар дақиқада юқори даражада бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз ва гол ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз”, дейди Рэшфорд.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика