Latest news

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  151 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум News

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” ёзда Иско, Марсело, Альваро Одриосола, Лука Йович, Мариано Диаз ва Дани Себальос бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб шу орқали харажатларни тежаб қолмоқчи.

Ёздаги илк трансфер эса эркин агент сифатида жамоага келадиган Давид Алаба бўлади. Томонлар аллақачон келишувга эришган ва расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда. Устувор мақсадлар қаторида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бор. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва у битимни узайтиришга шошилмаяпти. Холанднинг агенти Мино Райола эса мижозига янги жамоа излашда давом этмоқда.

Ярим ҳимояга “Ренн”дан 18 ёшли француз Эдуардо Камавингани сотиб олиш режалаштирилган.

Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Жюль Кунде (“Севилья”) эса жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг ўрнига ҳимояни кучайтириш учун олиб келиниши мумкин.

Мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги эса номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, El Chiringuito Эден Азар трансферга қўйилгани ҳақида хабар берганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика