Latest news

15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  5 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади News

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика