"Реал" яна бир 16 ёшли бразилияликни таркибига қўшиб олади News

"Реал" яна бир 16 ёшли бразилияликни таркибига қўшиб олади

"Пальмейрас" форварди Эндрик "Реал"га ўтади.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Мадрид клуби 16 ёшли футболчи учун "Пальмейрас"га 60 млн евро тўлайди. Декабрь ойи якунигача барча ҳужжатлар расмийлаштирилади. Томонлар трансферни тўлиқлигича келишиб бўлишган.

Бразилиялик футболчи 2024 йили "Реал"га ўтади. Эндрик Бразилия чемпионатининг ушбу мавсумида 7 ўйинда 3 гол урди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика