"Реал" хавбеки клуб билан шартномасини узайтиради News

"Реал" хавбеки клуб билан шартномасини узайтиради

Томонлар амалда келишувга эришган.

"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга клуб билан шартномасини узайтиришига оз қолди. 

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар футболчининг маоши оширилган ҳолатда янги узоқ муддатли шартнома имзолайди. Футболчи учун йирик товон пули белгиланади, бу эса "қаймоқранглилар"нинг фикрича, уни трансфер ҳақидаги миш-мишлардан ҳимоя қилади.

Камавинга 2021 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. 20 ёшли хавбек жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол ура олмади. Франциялик футболчининг "бланкос" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар тузилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика