"Реал" қурьа натижасига муносабат билдирди
14 dec 2020 19:42
News
"Реал" қурьа натижасига муносабат билдирди
"Реал Мадрид"нинг ташқи алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагеньо Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига қурьа ташлаш маросимининг натижалари ҳақида гапирди. Хабарингиз бор, қурьа "қаймоқранглилар"ни "Аталанта" билан юзлаштирди.

"Энг муҳими, биз яхши формадамиз. Бундай ҳолатда ҳар қандай рақибни мағлуб қилишга қодирмиз. Тарихга назар солсак, жавоб ўйинини уйда ўйнаганимизда жамоа кўпроқ муваффақиятга эришган. Чунки натижага майдон ва мухлислар катта таъсир ўтказади. Мен бир нечта шундай тарихий камбэкларда қатнашиш имкониятига эга бўлдим. Мадридга устунлик билан қайтиш учун 1-ўйинда яхши натижага эришиш керак", — Бутрагеньонинг сўзларини келтирди УЕФА матбуот хизмати.
Link :
Source : uefa.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments