Latest news

21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  3 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5

"Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюрди News

"Реал Мадрид"нинг 3 нафар мураббийи Тошкентга ташриф буюрди

22-23 май кунлари Испаниянинг “Қироллик клуби” академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюриб, юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюришди.

Меҳмонларни “Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида” ЎФА вакиллари, футбол ишқибозлари ҳамда ОАВ ходимлари катта тантаналар билан кутиб олишди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.

Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар юртимизда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.

Тадбирлар 1 июнь кунидан бошланади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика