Latest news

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  5 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак News

"Реал Мадрид"га "Реал Сосьедад" ўнг қанот ҳимоячиси керак

Мадриднинг "Реал" клуби яна ўнг қанот футболчиси Альваро Одриосолага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради AS нашри.

"Қаймоқранглилар" ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш ниятидалар ва ёш иқтидорли футболчини ўз сафларига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолишди. 

Клуб раҳбарияти айнан 21 ёшли Одриосолага асосий таркиб футболчиси Дани Карвахалга рақобатчи ва зарур пайтда унинг ўрнини эгалловчи футболчи сифатида қарашмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Карвахаль юрагидаги муаммолар туфайли сафдан чиққанди.

Одриосола "Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада шу йилнинг январь ойида дебют учрашувини ўтказди. Бу мавсумда Альваро тўққиз ўйинда майдонга тушди ва икки бор шерикларига голли узатма етказиб берди.

Куни-кеча Одриосола Испания термаси сафида ҳам дебют қилди. Унда "Қизил фурия" ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албанияга (3:0) ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ҳимоячининг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган ва товон пули 40 млн евро этиб белгиланган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика