Latest news

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  5 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  31 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  4 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  8

“Реал” Гвардиол учун 120 миллион евро таклиф қилди News

“Реал” Гвардиол учун 120 миллион евро таклиф қилди

Йошко Гвардиол "Реал Мадрид" эътиборини тортди.

20 ёшли футболчига "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Унинг "Лейпциг" билан шартномасидаги 110 миллион евролик товон пули 2024 йилнинг ёзида кучга киради.

Журналист Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, Гвардиол учун дастлаб “Челси” 80 миллион евро таклиф қилган, кейинроқ “Реал” 90 миллион тўлашга тайёрлигини билдирган.

Аммо бу сумма "РБ Лейпциг"ни қониқтирмади ва сўнгги 15 кун ичида мадридликлар Йошконинг трансфери бўйича икки бор учрашув ўтказди.

"Қаймоқранглилар" футболчи учун 60 миллиондан иккита марта тўлов қилиш эвазига жами 120 миллион еврони, шунингдек, турли бонусларни таклиф қилишди. Қолаверса, "Манчестер Сити" ҳам 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга тайёрлигини билдирган.

Маошга келсак, "Челси" ҳимоячига йилига 9 миллион евро, "Реал Мадрид" эса 6 миллион евро таклиф қилган, аммо Гвардиол "Реал"га кўпроқ қизиқиш билдиргани учун камроқ маош олишга тайёрлигини айтди.

Кимошди савдосига қарши бўлмаган "РБ Лейпциг" ҳамон энг яхши таклифни кутмоқда.

Гвардиол Хорватия билан ЖЧ-2022'да бронза медалларини қўлга киритди.

Йошко жорий мавсум Бундеслигада 13 та ўйинда майдонга тушди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика