“Реал” футболчиси январда яна бошқа клубга ўтиши мумкин
14 oct 2019 09:40
News
“Реал”нинг айни дамда “Вальядолид”да ижара асосида тўп сураётган аъзоси Андрей Лунин қишки трансферлар вақтида бошқа клубга ўтиши мумкин. 20 ёшли дарвозабоннинг хизматларига “Бетис” қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам “Вальядолид”да ўйин амалиёти камлигидан норози.
“Реал” эса футболчининг кўпроқ майдонга тушиб тажриба тўплаши учун уни бошқа клубга ижарага беришга тайёр.
Лунин Ла Лига жорий мавсум 1 дақиқа ҳам ўйнагани йўқ.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments