"Реал" футболчилари Зидандан норози News

"Реал" футболчилари Зидандан норози

Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари жамоа бош мураббийи Зинедин Зидандан норози.

Бу ҳақда SER журналисти Антон Меана хабар бермоқда:

"Зидан бугунга қадар жамоанинг кийиниш хонасида бундай қийин вазиятга дуч келмаган эди. Айни пайтда кўплаб ўйинчилар ўзи ҳақида қайғурмоқда. Уларни янги шартнома борасидаги музокаралар, жароҳатлар ташвишга солмоқда, аммо футбол эмас.

Зидан асосий таркибни эълон қилганда кийиниш хонасида норози кайфиятдаги футболчилар топилади. Франциялик мутахассис буни назорат қилолмаслигини тушунади. Зиданга ушбу вазиятни қабул қилиш жуда қийин".

Аввалроқ Зиданнинг ўрнини "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика