"Реал" Алаба ўрнига номзодлар рўйхатини тузди News

"Реал" Алаба ўрнига номзодлар рўйхатини тузди

"Қаймоқранглилар" австриялик футболчининг ўрнига футболчи қидиради.

Мадриднинг "Реал" клуби жароҳат олган Давид Алабага ўринбосар излаяпти. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

"Қироллик клуби"нинг қизиқишлари орасида Жоржо Скальвини ("Аталанта"), Вильян Пачо ("Айнтрахт"), Гонсалу Инасиу ("Спортинг") ва Антониу Силва ("Бенфика") бор.

"Қамоқранглилар" учун устувор вазифа – ёш ҳимоячи билан шартнома имзолаш. Аммо улар мавсум охиригача бирор тажрибали футболчини ижарага олишлари ҳам мумкин.

Алабанинг хочсимон боғлами узилган. Бу ушбу мавсумда шундай жароҳат олган "Реал"нинг учинчи футболчисидир.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика