Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  120 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди News

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди

Стерлинг атрофидаги вазият жиддий.

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзги трансфер ойнаси якунланишида Саудия Арабистони клубларидан таклифлар олган бўлса-да, жамоани тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, шу қароридан сўнг 30 ёшли англиялик футболчи январдаги трансфер ойнасигача асосий жамоадан алоҳида ҳолда машғулот олиб боради. Шунингдек, “Челси” Стерлинг билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг ijtimoiy tarmoq X (собиқ Twitter)да маълум қилишича, Стерлинг клубни алмаштиришни истамаяпти, чунки ҳафтанинг 300 минг фунт (£) (тахминан 346 минг евро)лик маошидан воз кечишга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда Стерлинг “Арсенал”да ижара асосида тўп тепди ва 28 учрашувда 1 та гол, 5 та голли пас қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 10 миллион еврога тенг.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика