Latest news

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  1 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  6 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  54 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди" News

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди"

Бироз олдин Осиё ўйинлари-2018 футбол беллашувлари 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладешни мавғлуб этди - 3:0.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унга ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди. МОҚ матбуот хизмати Ҳайдаров ва Алибоевнинг фикрларини чоп этди.
Равшан Ҳайдаров: "Аввало мухлисларимизни мусобақа стартидаги йирик ғалаба билан табриклайман. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Буни уддалай олганимиздан хурсандман.

Бангладеш терма жамоаси айниқса биринчи бўлимда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бир неча хавфли қарши ҳужумлар ташкил этишди. Аммо тан олиш лозим бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди. Биз ўйинга режалаштирган стратегияни тўлиқ бажардик деб айта оламан.



Қатар ва Таиланд термаларига қарши навбатдаги ўйинларга ҳам режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Мусобақа тақвими анча зич тузилган. Биз ҳам шундан келиб чиқиб тайёргарлик режасини ишлаб чиққанмиз. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳурсанд қилиш ниятидамиз".

Икром Алибоев: "Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Буни бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Ўйин аввалида бироз қийналдик, аммо кейинчалик назорат тўлиқ биз томонга ўтди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан".

Rating: +123   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика