Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим" News

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кечаги Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг учрашув, Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уч кунлик йиғинимиз доирасида Қирғизистонга қарши ўйин режалаштирилганди. Рақибимиз сафида биздан катта ёшдаги футболчилар ўйнашади. Бугунги баҳсга жиддий тарзда ёндошдик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса хотиржамлик дея олмайман, оддий қўпол хатолар содир бўлди. Биринчи гол ўтказиб юборилган вақтда марказий ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди. Иккинчи голга келсак, Акром Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг пенальти белгиланди. Йигитлар билан ушбу хатоларни кўриб чиқамиз, тайёргарлик жараёнида бу табиий ҳолат", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Ушбу йиғинда икки нафар асосий футболчимиз иштирок этмади. Жавоҳир Соҳибов ва Одил Ҳамробеков ўз клублари сафида ОЧЛдаги муҳим ўйинларда иштирок этишди".

"Жамшид Болтабоев жароҳати туфайли мундиалга бормаслиги аниқ бўлди. У ҳали индивидуал тарзда ҳам машғулотларни бошлагани йўқ. Болтабоев ярим ҳимояда ижодкор футболчи ҳисобланади. Бироқ унинг ўрнини босадиган ўйинчилар топилади деб ўйлайман".



"11 майдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғин доирасида "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 19 майда юртимиздаги йиғинни тугатамиз. 20 майда йўлга чиқамиз, 22 майда Янги Зеландияга етиб борамиз. 2 кун ўтгач Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 28 май куни Чристчурч шаҳрига етиб борамиз. Айнан ўша ерда Гондурасга қарши илк учрашувимизни ўтказамиз".

"Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни шу кунларда эълон қиламан. Лекин жамоанинг ўзаги деярли аниқ. Йиғинда 21 нафар футболчи қатнашди. Соҳибов ва Ҳамробековни қўшсак 23 нафар бўлади".


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика