Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  19 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Равшан Ҳайдаров: “Энг кучли рақиблардан бирига мағлуб бўлдик” News

Равшан Ҳайдаров: “Энг кучли рақиблардан бирига мағлуб бўлдик”

Германия ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди ва ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

“Биз бугун кучли рақибга мағлуб бўлдик. Рақиб кучидан келиб чиқиб ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва қарши ҳужум тактикасидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади, аммо яна жарима тўпидан гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, биринчи бўлимда Германия терма жамоасида деярли имконият бўлмади”, - дейди Ҳайдаров.

“Иккинчи бўлимга мағлуб бўлиб турган ҳолатда майдонга тушдик. Ҳимояда эҳтиёткор ўйин намойиш этишимиз керак эди, аммо яна ҳимояда кичик хатоларга йўл қўйдик”, - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

“Гуруҳда айни дамда вазият шундайки, иккинчи ўрин учун кураш сўнгги турда ҳал бўлади. Имкониятимиз бор экан, сўнггигача курашамиз”, - дейди Ҳайдаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика