Latest news

00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  0 23:58ЕЧЛ. "Селтик" — "Бавария", "Фейеноорд" — "Милан" ва "Монако" — "Бенфика" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:21"Эвертон" — "Ливерпуль". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  3 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  1 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  28 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз” News

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Сенегалга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Жаҳон чемпионатидек йирик турнирда жамоа ўз олдига аниқ мақсад қўйганини таъкидлади.
“Биз бу ерга яхши ниятлар билан, олдимизга аниқ мақсад ва вазифалар қўйиб келган эдик. Ҳозирча олдинги турнирлардаги энг яхши иштирокимиз бўлиб турган кучли саккизсталикка кириш вазифасини уддаладик, энди навбат уни янгилашга. Биз барчамиз шу мақсад йўлида бирдамлик билан ҳаракат қилмоқдамиз. Бу ўйин мақсадимизни амалга ошириш учун имкониятдир. Бу имкониятдан фойдаланиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятида майдонга тушамиз”, - дейди Ҳайдаров.

Ўзбекистон U20 терма жамоаси бош мураббийи шуниндек, дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчилар ўзларига бўлган ишончни сўнгги ўйингача йўқотишмаганини айтди. “Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчиларимизда ишонч ҳиссини йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионатида барча жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ўз навбатида турнирда кутилмаган натижалар ҳам бўлиб туриши одатий хол. Биз ҳам охирги имкониятгача ишончни йўоқтмаган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушдик ва шу босқичга етиб бориш насиб этди.

“Футболчиларнинг айни дамдаги кайфияти яхши. Учрашувга жиддий равишда тайёрланмоқдамиз. Сенегал сафида жисмонан бақувват ва европа футбол мактабини кўрган маҳоратли футболчилар етарли. Уларни ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб бораяпмиз. Бу ўйин биз учун ҳам, рақиб учун ҳам қийин бўлади”, - дея қўшимча қилди бош мураббий.

Сенегалга қарши ўйинда Достонбек Ҳамдамов дисквалификация туфайли терма жамоага ёрдам бера олмайди. Терма жамоа бош мураббийи Ҳамдамовнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

“Бундай турнирда бусиз иложи йўқ. Кимдир сариқ карточка олади, кимдир эса жарохати туфайли жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин. Аммо, сафимизда ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар етарли”, - деди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши чорак финал доирасидаги баҳс 14 июнь куни Велингондаги “Wellington Regional Stadum”да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 09:30да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика