Latest news

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  1 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  6 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

Равшан Эрматов: "Видеотакрорлар ҳакамларга босимни камайтиради" News

Равшан Эрматов: "Видеотакрорлар ҳакамларга босимни камайтиради"

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасида видеоассистент ҳаками сифатида ишлайди.

Унинг айтишича видеотакрорлар ҳакамларга ўз ишини янада сифатли бажаришини таъминлайди.
 
- Бундай ёрдамчига эга бўлгач бош ҳакамлар бўшашиб кетишмайдими?

- Бу аниқ ўша инсонга боғлиқ бўлади. Агар менда видеорефери ёрдамчим бўлса бўшашиб кетмайман. Барчасини ўзим кўришга уринаман.

- Босим камаядими?
- Албатта! Катта мусобақаларда ҳар бир хато қимматли бўлади, ҳакам доим босим остида бўлади. Видеоассистентларнинг пайдо бўлиши билан ҳакамлар ўз ишларини янада сифатли ишлай бошлашади.

- Айнан қачон ҳакамлар замонавий футболчиларнинг тезлигига ета олмай қолишди деб ўйлайсиз?
- Қайсидир даврда ҳакамларнинг хатолари ўйиннинг бир қисим деб қабул қилинарди. Ҳозир эса барча ҳакамларнинг хато қилмаслигини истайди.

- Тунлари тушингизга кириб чиқадиган хатоингиз борми?
- Ҳар бир ўйинда хатолар бўлади. Уларни таҳлил қиламиз. Асосийси ўйин ва мусобақа натижасига таъсир қилмайдиган хатолар қилмаслик.

- Хатолардан сўнг ҳакамларнинг виждони қийналадими?
- Гап виждонда эмас. У бизни ҳеч қачон тарк этмайди. Шунчаки инсон фактори бор. Вазиятни кўрмай қолиш мумкин. Қандай ишлашимизни кўрдингиз. Менимча хатто футболчилар ҳам мусобақага бу қадар тайёргарлик кўришмаяпти.

Сергей ЯРЕМЕНКО


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика