Latest news

14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  1 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди News

Равшан Эрматов "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви 0:0 ҳисобида ўз якунланганидан хабарингиз бор.

Ўйиндаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. “Пахтакор” ҳужумчиси Ҳолматов жарима майдонида йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пеналтига ишора қилди. Бироқ вазият ВАР ёрдамида кўриб чиқилгач пеналти йўқ эканлиги аниқланди ва қарор ўзгартирилди. Ушбу вазиятга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов муносабат билдириб ўтди:

“Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда ВАР футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пеналти белгиланишининг олди олинди. ВАР айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда ВАР бўлишини таъминлаш”, дейди Равшан Эрматов.



Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика