Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди News

Равшан Эрматов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

"Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. 

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик жараёни билан танишиш, мураббийлар штаби ва футзалчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футзалчиларимизга олдинда турган йирик турнирга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилаётгани ва муррабийларнинг режаси асосида тайёргарлик жараёнлари давом этаётганлиги таъкидланди. 

Суҳбат давомида Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида қайд этилган натижа жамоамизга катта тажриба болгани, муррабийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган тайёргарлик режаси футзалчилар таёргарлигига асос болиши ва мухлислар терма жамоамиздан фақат юқори натижаларни кутиб қолиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва футзалчилар билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. 

Эслатиб ўтамиз, Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши тўп тепишади. 

Жамоа 18 ва 20 август кунлари Осиё Кубоги мезбони Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган", – дейилади ЎФА хабарида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика