РАСМИЙ ХАБАР. Равшан Эрматов - ЎФА Биринчи вице-президенти
14 jun 2019 19:05
News
РАСМИЙ ХАБАР. Равшан Эрматов - ЎФА Биринчи вице-президенти
ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб сайланди.
Равшан Сайфитдинович Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Тошкент вилоятининг "Ғазалкент" клубида ўйнаган. Оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб ҳакамликка ўтган. 2003 йил 25 ёшида ФИФА ҳакамига айланган.
Беш марта Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган. "Ўзбекистон Ифтихори" кўкрак нишони, "Эл-юрт хурмати" ва "Буюк хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.
Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати финал босқичида энг кўп ўйин бошқарган ҳакам ҳисобланади. У мундиалда 11та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлагн. Футбол тарихида дунёдаги ҳеч қайси ҳакам бундай натижага эриша олмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович эса ЎФА вице-президенти сифатида сайланди.

Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments