Latest news

12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3

Равшан Эрматов одил ҳакам бўлганми? News

Равшан Эрматов одил ҳакам бўлганми?

Тажрибали спорт журналисти Аброр Имомхўжаев Championat.asia'нинг "Журналист минбари" лойиҳасида меҳмон бўлди.

Ахбор акага дастур давомида шундай савол берилди: 

"2018 йилнинг апрелида "Бунёдкор" Наманганда меҳмон бўлиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўшанда "Навбаҳор"га ғалаба келтирувчи гол учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада Жаҳонгир Меҳмонов томонидан урилган. Шундан кейин баҳсни бошқариб борган Равшан Эрматовга нисбатан эътироз билдирган эдингиз. 

Мана, Равшан Сайфуддинович фаолиятини якунлади. Энди унинг бутун фаолиятига умумий баҳо бериш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, Эрматов мутлақ одил ҳакам бўлганми?"

"Тўлиқ фаолиятига баҳо бериш учун у бошқарган барча ўйинларни кўриш керак. Ҳозир барча ўйинларнинг трансляцияси йўлга қўйилган, томоша қилишингиз мумкин. Олдинлари бунинг имкони йўқ эди. Шу туфайли вилоят жамоалари дод дейишарди, ҳакамлар бориб хоҳлаган ишларини қилишган. 

Мен фақат кўрган ўйинларим учун жавоб беришим мумкин. Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ҳаками, жаҳон миқёсида ҳам унга етадигани йўқ. Қонун-қоида, майдонда ўзини тутиши, бошқариши томондан унга ҳеч қанақа эътироз бўлиши мумкин эмас. Лекин, уни бехато дейиш ҳам нотўғри. Чунки у ҳам одам, у ҳам адашади. Билиб хато қилганми, билмасданми бу бошқа масала. Ўзи бутун дунёда мукаммал ҳакам йўқ. Шу жумладан, Равшан Эрматовда ҳам хатолар бўлган", — дейди А. Имомхўжаев.


Rating: -39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика