Равшан Элибоев: "Тожикистон бизни яхши ўргангани сезилди"
30 sep 2022 17:00
News
Равшан Элибоев: "Тожикистон бизни яхши ўргангани сезилди"
Футзал бўйича Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон - Ўзбекистон (2:3) учрашувидан кейин термамиз дарвозабони Равшан Элибоев фикрларини билдирди.
"Тожикистон яхши ўйнади. Уларга қарши 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Бизни яхши ўрганишгани сезилди. Плей-оффга чиққанимиздан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этдик ва мазкур ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз.
Баҳрайннинг Туркманистонга қарши баҳсини томоша қилдик. Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан. Тактикани мураббий аниқлайди, биз эса унга амал қиламиз", – деди посбон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 3-тур ўйини Баҳрайнга қарши кечади. Мазкур ўйин 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments