Latest news

11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  34

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи News

Равшан Бозоров “НБУ-Осиё” бош мураббийи

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби бош мураббийи Жаъфар Ирисметов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.
 Бўшаб қолган ўринга номзод сифатида бир қатор номлар тилга олинаётганди. Бунга аниқлик киритиш мақсадида клуб вице-президенти Дониёр Ҳасановга мурожаат қилдик. Раҳбариятнинг айтишича, эндиликда “банкирлар”ни Бозоров-Хвостунов тандеми бошқариб боради.

Бунгача “НБУ-Осиё”да футболчи сифатида фаолият юритиб келаётган Александр Хвостунов жамоанинг нималарга қодирлигини жуда яхши билади. Лекин унда тегишли лицензия йўқ. Шу боис раҳбарият бошқарув постига Равшан Бозоровни олиб келишга қарор қилди.

46 ёшли мураббий эндиликда Хвостунов билан бамаслаҳат иш юритадиган бўлди. Бозоров бунгача “Локомотив” клуби қошидаги футбол мактабида ишлаб келаётганди. Энди мураббий биринчи лигада ишлайдиган бўлди.

Айтиш лозимки, Бозоров ва Хвостуновдан ташқари
“НБУ-Осиё” мураббийлар штабида Бахтиёр Қамбаралиев, Арслон Толипов ҳамда Дилшод Султонов сингари мураббийлар ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Маълумотларга кўра, Абдумажид Тоиров ҳам жамоада ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “НБУ-Осиё” жамоаси 12-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.


Равшан Бозоров ҳақида қизиқарли фактлар  
 
Исми фамилияси   Равшан Бозоров     
Туғилган йили   10 май 1968 йил     
Туғилган жойи   Термиз,      
Бўйи   1.76 см     
Амплуаси   Ҳужумчи     
Мураббий       
Футболчилик фаолияти   
 
Ўйнаган йиллари   Жамоа   Ўйин   Гол     
1986-1989   “Сурхон” (Термиз)   67   (20)     
1990-1991   “Помир” (Душанбе)   41   (4)     
1991   “Нефтчи” (Фарғона)         12   (1)     
1992-1994   “Нефтчи” (Фарғона)   56   (18)     
1995-1996   “Пахтакор” (Тошкент)   53   (29)     
1997   “Нефтчи” (Фарғона)   25   (19)     
1998-2002   “Динамо” Самарқанд   62   (34)     
2002   “Машъал” (Муборак)   13   (9)     
2003   “Локомотив” (Тошкент)   ??   (??)     
2004-2005   “Тўпаланг” (Саросиё)   24   (53)     
2006-2007   “Локомотив” (Тошкент)   24   (9)     
Миллий терма жамоада     
1992-1997   Ўзбекистон МТЖ   26   (5)   

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика