Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  35 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  0 18:50"Динамо" - "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  4 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  3 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  12 17:20Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин  3 16:50"Футбол олами". Неъматовнинг паненкаси ёхуд Суперкубок баҳси қандай ўтди?   4 16:35"Тоттенхэм" "Ноттингем" ҳимоячисига кўз тиккан  0 16:16ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 15:55+42...  1 15:07"Ал Насср" ёзда Алиссонни сотиб олмоқчи  6 14:40Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал учрашувлари саналари маълум  7

Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди" News

Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча жабҳаларда рақибнинг устунлиги кўриниб турди. Суперлига жамоаси билан ўйин футболчиларга яхши тажриба вазифасини ўтайди деб ўйлайман. Футболчилар берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Қизил карточкани эса кўриб чиқамиз. Албатта хатолар бор. Буни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз".

- Жамоа ўтган йили кубокда ёрқинроқ таассурот қолдирганди. Бу йил нима етишмаяпти?
- Таркибимизда академиямизнинг тарбияланувчилари бор эди. Уларни бошқа жамоаларга қўйиб юбордик. Кўпроқ тажриба тўплашлари учун ҳаракат қилмоқдамиз. Шундай ўйинлар орқали катта футбол кўникмаси шаклланади. Бунга қадар "Чиғатой" билан ёмон ўйнамагандик. Барибир Суперлига жамоаси билан фарқ бор. Нима ҳам дердим ишлашда давом этамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика