Latest news

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  2 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  6 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   20 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Рауф Инилеев: "Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда" News

Рауф Инилеев: "Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда"

Минск шаҳрида 2022 йилги "Ривожланиш кубоги" мусобақаси старт олди. Вакилларимиз 1-турда беларусликларга қарши майдонга тушишди.

Унда Беларусь U-17 Ўзбекистон U-18 ни мағлуб этди (4:2). Учрашувдан сўнг термамиз устози Рауф Инилеев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади, айниқса, мезбонларга қарши бўлса. "Пересадка"лар озгинга толиқтириб қўйди. Шунинг учун бошида йигитларимиз чарчаб қолишди. 

Умуман олганда, ўйин қизиқ кечди ва голларга бой ўтди. Менга Беларуснинг ўйини ёқди, аммо ўз терма жамоамиз ҳам муносиб равишда тўп тепди", – дея гап бошлади Ўзбекистон U-18 бош мураббийи Рауф Инилеев. 

- Мазкур мусобақадан келажакда нималарни кутяпсиз? Турнир жамоангизнинг кейинги ривожида қандай роль ўйнайди?   

- Турнир ўз номи билан  ("Ривожланиш кубоги" – таҳр.) барчасини англатиб турибди. Мусобақа ёш футболчиларимизга қўл келади, чунки улар бу ёшда катталарга қўшилиб кетишда қийинчиликка дуч келишади. Ўйлайманки, турнирнинг бу борадаги роли катта. Мусобақа доирасидаги учрашувлар мамлакатларимиз ўсмирлари ривожланишига ҳисса қўшади.    

- УEФА таснифига кирувчи Беларусь термасига қарши ўйнаш қандай кечди? Фарқ сезилдими? 

- Биласизми, Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда. Ўйлайманки, фарқ катта эмас, аммо устунлик барибир Европа футболида. Фурсатдан фойдаланиб, таклиф учун Беларусь футбол федерациясига миннатдорлик билдирамиз. Ҳаммаси юқори савияда ташкил қилинибди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика