Расулов, Шодмонов, Нўъмонов ва Абдусаломов “Машъал”да
18 jan 2020 17:18
News
Расулов, Шодмонов, Нўъмонов ва Абдусаломов “Машъал”да
“Газчилар” раҳбарияти бўлажак чемпионат олдидан таркибини кучайтириш мақсадида, бир қатор ўйинчиларни жамоага таклиф этмоқда. Хусусан, ўтган мавсум “Динамо”да ўйнаган тажрибали ҳимоячи Аббос Шодмонов, “Бухоро” дарвозасини қўриқлаган ва ижара муддати якунига етган Раҳимжон Давронов яна “Машъал”га қайтди.
Шунингдек илгари ҳам “Машъал” таркибида ўйнаган, лекин 2019 йилги чемпиоатни “Бухоро”да ўтказган чап қанот ярим ҳимоячиси Жамолиддин Убайдуллаев, “Нефчи” билан хайрлашган марказий ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов янги мавсумни “газилар” сафида бошлайдиган бўлди.
Ундан ташқари муборакликлар “Нефтчи”нинг иқтидорли футболчиси Иброҳим Нўъмоновни йил сўнггига қадар ижара олган бўлса, худди шундай тартибда “Бунёдкор” аъзоси Жаҳонгир Абдусаломов ҳам “Машъал” ўқув-йиғин машғулотига келиб қўшилди.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments