Latest news

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  20 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи News

Расмий хабар: Тачмурод Агамуродов - «Динамо» бош мураббийи

Хабарингиз бор, чоршанба куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Жамоанинг Суперлига иккинчи даврасидаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.

Олдинроқ хабар берилганидек, клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб борди ва бош мураббий борасида якуний тўхтамга келди.

25 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан ўзаро учрашувдан кейин тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу куни «Динамо» футбол клуби қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда клуб ҳомийлари ва раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда жамоа футболчиларига бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродов таништирилди.

Янги бош мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзоланиб, Тачмурод Агамуродов олдига «Динамо» жамоасини Суперлигада олиб қолиш вазифаси юкланди. Ушбу вазифа бажарилса, бош мураббий билан шартнома узайтирилади.

Маълумот учун, туркманистонлик тажрибали мураббий 2007 ва 2014 йилги мавсумларда ҳам «Динамо» жамоасида фаолият олиб борган эди.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика