Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  15 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  51 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Расмий хабар: Осиё чемпионати сабаб Суперлига тақвимида ўзгаришлар юзага келди News

Расмий хабар: Осиё чемпионати сабаб Суперлига тақвимида ўзгаришлар юзага келди

Осиё Футбол Конфедерациясида шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, мазкур Осиё чемпионати баҳслари мамлакатимиздаги тўрт стадион – Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив”, Олмалиқдаги ОКМК ҳамда Намангандаги “Марказий” стадионлари мезбонлик қилади.

Таъкидлаш лозим, ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, Coca Cola Суперлигаси 19 ҳамда 20-тур баҳслари Осиё чемпионати учрашувлари вақтига тўғри келади. Шу боис, мазкур тур учрашувлари ўтказилиши билан боғлиқ ўзгаришлар мавжуд.

Жумладан, 19-турдаги АГМК – “Машъал” ҳамда 20 турдаги “Бунёдкор” – “Андижон” учрашувлари, “Бунёдкор” ҳамда ОКМК стадионлари Осиё чемпионати баҳслари учун банд эканлиги ҳисобга олиниб, ушбу турда мезбонлар ўзаро жой алмашади. Табиийки, 6-турдаги “Машъал” – АГМК ҳамда 7-турдаги “Андижон” – “Бунёдкор” учрашувлари мезбонлари ҳам алмашади.

Шунингдек, 6-тур доирасидаги “Сурхон” – “Қўқон-1912” учрашуви Термиз шаҳридаги ҳозирги эпидемиологик вазият туфайли Қўқон шаҳрига кўчирилди. Жамоаларнинг иккинчи давра учрашувига эса, табиийки Термиз мезбонлик қилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ушбу мавсум тақвими ишчи режасини ишлаб чиққан. Ушбу тақвим терма жамоалар ҳамда клублар иштирок этадиган барча мусобақалар инобатга олиниб тузиб чиқилган бўлиб, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ОЧЛ баҳслари тақвими расман тасдиқланса, эълон қилинади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика