Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди News

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

"Нефтчи" жамоасининг 2021 йил футбол мавсумини ҳамма соҳада муваффақиятли якунлаётгани, Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришганлигини мухлислар яхши билишади.

Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионеримиз Александр Ешичнинг ҳиссалари катта. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу футболчилар янги мавсумда Суперлигада тўп тепадиган севимли "Нефтчи" жамоасининг ғолибона юришларига янада улкан ҳисса қўшиб, Фарғона футболининг довруғини оширишда фаоллик ва ибрат кўрсатадилар деб, қатъий ишонч билдирамиз. Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика