Latest news

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  1 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  3 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди News

Расмий хабар: "Навбаҳор"ни уч футболчи тарк этди

2018 йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби Наманганнинг "Навбаҳор" клубидан уч легионер кетди.

Томислав Пайович, Дарко Станоевич ва Дарко Никач жамоани расман тарк этишди. Бу ҳақда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис клуб матбуот хизматига маълум қилди.

"Бу йил жамоада Сербия ва черногориялик футболчилар тўп суришди. Мазкур ўйинчилар 27 ноябрь куни ўз буюмларини йиғиштириб, жамоани тарк этишди. Таркибда кам ўйинчиси бўлган клуб сафини 2-3 нафар ўйинчи тарк этса, бу жуда билинади.

Жамоага фақат пул учун келадиган хорижликлар бизга керак эмас.

Барчамиз ҳам пул топишни истаймиз. Лекин бунинг учун шунга яраша меҳнат қилиш лозим.

Айрим футболчилар кичик жароҳат билан ҳам майдонга тушиб, клуб шаъни учун тўп суришди. Дарко Станоевич эса жароҳатим бор, дея кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди.

Уч нафар легионер, яъни ҳимоячилар – Томислав Пайович ва Дарко Станоевич ҳамда ҳужумчи Дарко Никач жамоани расман тарк этишди", - дейди Канчельскис.

Маълумот учун, бу мавсум Станоевич 25та ўйинда 2та гол урди, Пайович 17та учрашувда 1та тўп киритди, Никач 10та баҳсда майдонга тушиб 2та гол урди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика