Latest news

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди News

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов жорий йил 25 май кунидан ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шу сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти А.Азизовнинг тақдимига биноан Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, - деб хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти. Ундан олдинги директор Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнь куни ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Диёр Имомхўжаев бунга қадар Бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шундай қилиб, Диёр Имомхўжаев ПФЛ раҳбарига айланган ҳисоб бўйича тўртинчи директор бўлди. 2008 йилда ташкил этилган ПФЛда шу пайтга қадар Фарҳод Магометов, Омон Ғофуров ва Даврон Шоқурбонов директор сифатида ишлашган. 

ПФЛ мақсад ва вазифалари:
 
Мамлакатимизда профессионал футболни такомиллаштириш тизими биринчи навбатда профессионал футбол клубларимизнинг Осиё чемпионлари лигасида муваффақиятли қатнашувини таъминлаш, шунингдек, ФИФА, ОФК чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган юқори малакали футболчилар билан терма жамоаларимиз таркибини мустаҳкамлаш.
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика