Latest news

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  1 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  22 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди News

Расмий хабар: Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди

Иқтидорли дарвозабон, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган кипер Ботирали Эргашев жамоамиз аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Ботирали!", - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика