Расмий хабар. Бахтиёр Ашурматов “Андижон” бош мураббийи
30 jan 2016 18:35
News
Расмий хабар. Бахтиёр Ашурматов “Андижон” бош мураббийи
“Андижон” жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
Ишқибозларга яхши таниш бўлган Бахтиёр Ашурматов эндиликда “Андижон” бош мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, Бахтиёр Аъзамович бугун Андижонда бўлиб клуб раҳбарлари билан музокара ўтказган ва якунда унинг яна водий жамоасида ишлаши маълум бўлди.
Айтиш керакки, бундан аввал Ашурматовнинг “Навбаҳор” билан хайрлашганидан сўнг “Қизилқум”да маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо таниқли мутахассис бугундан эътиборан “бургутлар” устозига айланди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments