Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  240 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - АГМК бош мураббийи News

Расмий хабар: Бахтиёр Ашурматов - АГМК бош мураббийи

Бугун куннинг иккинчи ярмида АГМК истиқомат қилаётган "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

АГМК футбол клуби бош директори Иброҳим Юлдашев жамоада юзага келган ўзгаришлар борасида сўз юритиб, жорий мавсумда жамоани қолган вақт мобайнида ким бошқариб боришига ойдинлик киритди.

Жамоа раҳбарияти АГМКни мавсум якунига қадар таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов бошқаришини лозим топганлиги эълон қилинди.

Бахтиёр Аъзамович шу кунга қадар "Бухоро" футбол клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бораётганди.

Жамоа раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармаганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бир қаторда янги мураббийга Олмалиқдаги фаолияти омадли бўлишига тилак билдирилди.

Ўз навбатида Бахтиёр Аъзамович ҳам сўз олиб, билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Масъулиятли йўлда, жамоа олдига қўйилган вазифани адо этиш борасида жиддий иш олиб боришини айтиб ўтди. Ашурматовдан ташқари бунга қадар ёшлар жамоасида фаолият олиб борган Аъзам Шерғозиев ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Яқин кунларда жамоада юзага келган бошқа бўш ўринларга ҳам муносиб номзодлар саралаб олинади.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика