Latest news

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  41 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

Расмий хабар: АПЛ номаълум муддатга қолдирилди News

Расмий хабар: АПЛ номаълум муддатга қолдирилди

"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати Англия Премьер-лигаси ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганлигини маълум қилди.

"Бугун АПЛнинг барча клублари вакиллари иштирокида видео-конференция ўтказилди. Унда COVID-19 пандемияси вақтида АПЛ ўйинларини ўтказиш борасида бир қарорга келинди. Илк навбатда барча учун спорт эмас, клуб футболчилари, ишчилари, ходимларининг соғлиғи биринчи ўринга қўйилди.

Шунингдек, АПЛ 1 майдан эътиборан қайтмайди. Томонлар лиганинг қулай фурсат бўлганида бошланишини келишиб олишди. COVID-19 пандемияси сабабли Англиядаги ҳаёт бироз оғирроқ. Шу боисдан ҳолат яхшиланганидан кейин барча лига вакиллари яна бир бор видео-мулоқот ўтказишади ва лиганинг бошланиш санасини келишиб олишади.

Барчанинг фикри бир хил: яъни, лига ва кубок ўйинларини якунлаб қўйиш. Бироқ бунинг учун ҳукумат ва тиббиёт вазирлигининг рухсати керак. Бусиз бирорта учрашувни ўтказиб бўлмайди", - деб ёзилади клуб матбуот хизматида.

Қайд этиш керак, АПЛнинг 29 тур ўйинларидан кейин пешқадам "Ливерпуль" энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"дан 25 очко олдинда эди. Мерсисайдликлар АПЛдаги илк чемпионликни нишонлашга яқин туришганди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика