Latest news

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  1 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  56 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  70 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи News

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи

Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб вице-президенти Баҳром Маматкулов Термизда «Сурхон» спорт мажмуасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, йиғилишни «Сурхон» футбол клуби маъмурият раҳбари Икром Ибрагимов ва ёрдамчи мураббий Григорий Цейтлин Семёнович олиб бордилар. Йиғилишда жамоанинг барча аъзолари иштирок этдилар.

Бугунги қадар, жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажариб келган Анвар Солиев, яна клубнинг спорт директори лавозимига ўтказилди.

Клуб мутасадиллари бир неча кун давомида бир қатор мураббийлар номзодларини кўриб чиқдилар.

Якунда, барчамизга яхши таниш, асли келиб чиқиши Сурхордарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга, Андрей Микляев «Сурхон» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббий олдига улкан вазифалар қўйилди. Хусусан, яхши жамоа шакллантириб, Сурхондарёлик футболчиларга ҳам кўпроқ эътибор қаратиб, имкон қадар уларни ҳам жамоага жалб қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, «Сурхон» футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан чиқарилаётган ҳар бир қарорни ҳурмат қилади!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика