Latest news

11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  0 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  17 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи! News

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи!

Мана Ўзбекистон чемпионатининг 11 тури ортда қолди. Жамоалар турнир жадвалида медалларга даъвогарлар, ўртамиёналар ва аутсайдерларга бўлина бошлашди.

Афсус-ки, Бухоро вилоятининг олий лигадаги ягона вакили, “Бухоро” жамоаси айнан учинчи тоифа, аутсайдерлар тоифасида қолиб кетмоқда.

12-турга келиб “Бухоро” бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 16 поғонадан муқим жой олиб улгурди. Ушбу ҳолат “Бухоро” жамоаси тарихида умуман бўлмаган ҳолатдир. Ушбу гапимизнинг исботи сифатида қуйидаги статистикани сизларга ҳавола этамиз.

“Бухоро” жамоасининг Ўзбекистон олий лигаси чемпионатларида 12-турга келиб қайд этган натижалари:

1992 йил-20 очко  

1993-18 очко

1994-27 очко

1995-25 очко

1996-26 очко

1997-13 очко

1998-20 очко

1999-18 очко

2000-15 очко

2001-15 очко

2002-20 очко

2003-13 очко 

2004-13 очко                                                          

2005-12 очко

2006-19 очко

2007-7 очко

2008-12 очко

2009-6 очко

2010 йил-биринчи лига

2011-18 очко

2012-12 очко

2013-16 очко

2014-13 очко

2015-2 очко

Кўриб турибсиз-ки, ушбу мавсумдаги қайт этилаётган натижалар энг ёмон натижа сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу ҳолат табиий-ки, на мухлислар, на жамоа раҳбариятини қониқтиради.

Шу моносабат билан раҳбарият томонидан жамоа мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди. Жамоада Мочиновдан сўнг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев истеъфога чиқарилди. Ундан ташқари жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Нурилло Ҳабибов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко ҳам истеъфога чиқарилди.

Кеча жамоа аъзолари билан ташкиллаштирилган йиғилишда, расман Жамшид Саидов жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бундан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийи лавозимига Кадимов Вюгар тайинланди.

Катта эҳтимол билан даврозабонлар мураббийи этиб Сергей Захарецкий тайинланади. Бугун у ҳам Бухорога ташриф буюриши кутилмоқда. Булардан ташқари жамоага яна 2-3 та мураббийлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоада директор вазифасида ишлаб келган Амрилло Нажмиддинов ўрнига Алишер Рустамов иш бошлади.

Биз ушбу мураббийлар штабига омадлар тилаб қоламиз ва жамоани ушбу инқироздан олиб чиқишларига ишонамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика