Расман: "Хоффенхайм"нинг икки футболчиси ёзда "Бавария"га ўтади
15 jan 2017 15:49
News
Расман: "Хоффенхайм"нинг икки футболчиси ёзда "Бавария"га ўтади
"Хоффенхайм"нинг икки футболчиси - ҳимоячи Никлас Зюле ва ярим ҳимоячи Себастьян Руди 2017 йилнинг 1 июлидан кучга кириши керак бўлган "Бавария" билан шартнома имзолашди.
Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий сайти эълон қилди. 26 ёшли Руди билан келишув 2020 йилнинг 30 июнигача, 21 ёшли Зюле билан шартнома эса 2022 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
"Биз Никлас ва Зюле "Бавария"га ўтаётганидан жуда мамнунмиз. Германия терма жамоаси икки футболчисининг трансфери келажак учун сармоя. Себастьян Руди эркин агент сифатида ўтади, Никлас Зюле эса адолатли келишув бўйича" - дейди "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments