Расман: Шимолий кореялик футболчи "Ювентус" аъзосига айланди
02 sep 2019 20:00
News
Расман: Шимолий кореялик футболчи "Ювентус" аъзосига айланди
"Кальяри" ҳужумчиси Хан Кван Сон фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
Турин клуби 20 ёшли форвардни 5 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришди ва бугун расман у билан шартнома имзолади.
Қайд этиш керакки, у дастлаб асосий жамоа билан машғулот олиб боради ва ёшлар жамоасида ўйнайди. Шунингдек, вақти-вақти билан асосий жамоада ҳам ўйнаши кўзда тутилган. Хан Кван Сон 2017 йилдан бери Италияда фаолият олиб боради. У А Серияда гол урган биринчи шимолий кореялик ўйинчига айланган.
Форвард ўтган мавсумни ижара асосида Серия Б да иштирок этадиган "Перуджа"да ўтказди ва 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Link :
Source : twitter.com/JuventusFCYouth
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments